Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХУШХАБАР! ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ “ЯШИЛ” ҲУДУДДА!

×

 2020-05-14 12:31:10    61

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус... бугун ер юзига, аниқроғи миллати ва келиб чиқишидан қатъий назар ҳар бир инсонни, мана ман деган катта давлатларни ҳам саросимага тушириб қўйган, ҳали ҳамон унга қарши вакцина ёки даволайдиган дори топилмаётган бир пайтда Фарғонада бу “бало” устидан ғалаба қозонилди.

Бугун 14 май куни Фарғона вилоятида даволанаётган сўнги бир нафар бемор ҳам соғайиб, саломатлигини тиклаш учун реабилитацияга кузатилди.

   2020 йил 15 март куни Ўзбекистонга кириб келган коронавирусга қарши курашиш борасида мамлакат Президенти ва ҳукумат томонидан кўрилган кескин чора-тадбирлар, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан кўрсатилган барча тавсиялар, хитойлик мутахассисларнинг вилоятимиз тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда олиб борган саъй-ҳаракатлари, мазкур соҳа мутахассисларининг ўз касбига бўлган меҳр-муҳаббатлари буларнинг барчаси ўзининг натижасини кўрсатди.

Шу ўринда айтиш керакки, вилоятимиз аҳолиси ва ижро ҳокимиятининг ўзаро ҳамкорлиги ва жипслиги синовли кунларда билинди. Бу бизнинг, барчамизнинг коронавирус устидан ғалабамизга сабаб бўлди! 

Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берган кўрсатмаларига риоя этган ҳолда соғлом турмуш тарзини сақлаб қолиш бугун ҳар биримизга боғлиқ эканлигини асло ёддан чиқармаслик зарур.

    Вилоятда шу пайтга қадар 157 нафар бемор соғайди. Фарғона вилояти “Яшил” ҳудудга кирди.

    Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2077 нафарни ташкил этмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати