Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2020-05-11 23:27:09    50

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда давом этаётган карантин даврида ҳам туманимиз ёшлари онлайн дарсларни ўзлаштириб, масофадан ташкил этилаётган турли танловларда фаол иштирок этишмоқда. Уйда қолиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.

Иқтидорли ёшлар пандемик вазиятда ҳам ўз иқтидорларини ривожлантириш билан банд бўлса, ижодкор ёшлар эса янада шижоат билан ижод қилмоқдалар.

Жорий йилнинг бошида Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевнинг Ўзбекистон туман ёшлари билан бўлиб ўтган учрашуви, унда туман ёшлари томонидан билдирилган таклиф ва масалалар, ёшларнинг ташаббуслари ҳақида аввал ҳам маълумот берган эдик.

Учрашувда илгари сурилган кўплаб масалалар туманда босқичма-босқич ўз ечимини топиш билан биргаликда, ёшларни юрт тараққиётига муносиб ҳиссаса қўшиш борасидаги режа ва истакларини амалга оширишда яқиндан кўмаклашилмоқда. 

Фарғона вилояти ва туман ҳокимлигининг ташаббуси билан бугун ана шундай бир гуруҳ иқтидорли ёшлар муносиб тақдирланиб, уларга компьютер жамланмалари ва ноутбуклар топширилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва энг муҳими карантин даврида ҳам уларнинг иқтидорларини янада ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Дастлаб, тумандаги “Қалдирғоч” адабий тўгараги ижодкор ёшлари учун уч дона компьютер жамланмалари тақдим этилди.

- “Қалдирғоч” адабий тўгарагимиз, устозимиз Насибахон Хожиматова томонидан 2013 йилда асос солинган. Тўгарагимиз илк ташкил этилган вақтда, 13 нафар ёш ижодкорлар жалб қилинган бўлса, бугун бу адабий масканда 60 нафардан зиёд ёшлар ижод қилмоқдамиз. Ёш абадиётчи сафдошларимиздан 10 нафардан зиёди шу ерда мустаҳкамлаган билимлари кўмагида мамлакатимизнинг турли олий ўқув юртларининг битиришган ва ҳозирда ҳам аълочи талабалар сифатида онлайн таълимларини давом эттиришмоқда. Туманимизнинг илк “Зулфиячи”си Паризода Рўзибоева ҳам тўгарагимизда таҳсил олган, - дейди ёш ижодкор Мухтарамхон Хасанова. - Бугун юртимизда адабиётга “қалб тарбияси” воситаси сифатида қаралаётган паллада биз ёш ижодкорларга кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун аввало юртбошимиздан, қолаверса вилоят ва туманимиз ҳокимларидан бениҳоят мамнунмиз. 

Яна бир иқтидорли ёш ўқувчи, Оқмачитлик китобсевар Мухаммадфозил билан нафақат маҳалладошлари, балки тумандаги барча тенгдошлари, устозлари ва туман фаоллари фахрланишади.

Тумандаги 50-умумтаълим мактабининг 7-синф битирувчиси Мухаммадфозил Исмоиловни 2019 йилда "Ёш китобхон" кўрик танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритганлиги ҳақида ҳам аввал маълум қилган эдик.

Ёш китобхоннинг акаси, Ички ишлар вазирлигининг Фарғона академик лицейи ўқувчиси Камронбек Исмоилов ҳам ўзи қизиққан ва эгалламоқчи бўлган шарафли касбидан ташқари, санъатдан яхшигина бохабар. Иқтидорли ва истеъдодли ёшлардан.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов, туман халқ таълими бўлими мудираси Нафисахон Нишонова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Исломжон Юлдашевлар иқтидорли ака-укалар  учун аталган ноутбукларни топшириш учун хонадонга ташриф буюриб, ёшларнинг карантиндаги юмушлари, онлайн дарс машғулотлари ҳақида ҳам қизиқишди.

Шу ернинг ўзида ҳам иқтидор, ҳам истеъдод эгалари бўлган ака-ука Исмоиловлар томонидан ижро этилган Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асаридан жонли саҳна кўриниши барчанинг юзига табассум югуртирди.

- Офарин йигитлар. Юксак ақл, порлоқ истеъдод ва намунали тарбия соҳиби бўлиб камол топаётганингизга яна бир бор амин бўлдик. Хақиқатда, сиздек иқтидорли ёшларимиз туманимизда кўплиги билан фахрланамиз, - дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов. - Юртбошимиз ҳам кўп бора таъкидлаётганларидек, бундай синовли кунларни ҳамжихатликда, албатта сабр билан, ақл билан енгиб ўтамиз. Шунга ишонамизки, сизлар хали бу иқтидорларингни яна кўп маротаба кенг саҳналарда, билим ва маҳоратларингни катта билим даргоҳларида намойиш этасизлар.

Ўз ўрнида ака-ука Мухаммадфозил ва Камронбек Исмоиловлар ҳам бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, чуқур билим олишда давом этиб, юрт равнақига улкан ҳиссалар қўшишга ваъда беришди.    

Паризода Рўзибоева Қирқкетмон қишлоғида яшайди. "Зулфия" номидаги давлат мукофоти совриндори, А.Навоий номли Тошкент давлат педагогика институтининг биринчи босқичини тамомлаш арафасида. Кўплаб эзгу орзуларидан бири - туманда Озод Шарофидинов номидаги ижодкорлар мактабини ташкил этилиши ва у ердаги катта адабиёт мактабида ижодини давом эттириш. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан бўлган учрашувда ҳам айнан шу ташаббусни илгари сурган эди.

Бугун, карантин даврида Паризодада бўш вақт, зерикиш йўқ. Ижодини давом эттирмоқда, шахсий кутубхонасида мутолаа билан банд, пианинода куй чалиб, хонадон томорқасидаги юмушларга хам улгурмоқда.

- Вилоят ҳокими билан бўлган учрашув кечагидек ёдимда. Туман ёшларини қўллаб-қувватлашга оид кўп масалаларга ечим топилган эди. Туманимиз ҳокими Қахрамонжон Джураевни ҳам хамиша ёшларни қўллаб-қувватлашларидан кўнглимиз тоғдек кўтарилади, - дейди “Зулфия”чи қиз Паризода. - Очиғини айтсам, бугун менга тақдим этилган бу ноутбук онлайн имтиҳонларга тайёргарлик кўришим ва уларни аъло баҳоларга топширимда айни муддао бўлди, албатта. Бунинг учун ўзим ва оила аъзоларим номидан ташаккур билдираман.

Бу каби ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш орқали, уларнининг қалбида Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, уларни жамиятда муносиб ўрин топиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уй шароитида ҳам иқтидорларини намоён этишга кўмаклашиш, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати