Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбари, туман ҳокими карантин даврида эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди

×

 2020-05-01 00:54:48    71

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди.

Сектор раҳбари хонадонларга кириб борар экан, уларнинг ижтимоий аҳволи, карантин давридаги турмуш даражаси, мавжуд муаммолари билан қизиқди.    

Карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи сектор раҳбарининг ҳудуддаги ўрганишларининг асосий ва долзарб мавзуларидан бири бўлди. Карантин туфайли табиийки, ишсизлар сони ҳам маълум даражада ошган. Туман ҳокими учрашувлар чоғида айни дамда ишсиз қолган фуқароларни ишга жойлаштириш масаласи бўйича ҳам аниқ таклифларини берди. Ҳудудлардаги фермер хўжаликлари ва ишлаб чиқариш корхоналарига фуқароларни ишга жойлаш орқали, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Хонадонларда аҳоли томорқаларидан фойдаланиш аҳволи ҳам сектор раҳбарининг назаридан четда қолмади.

Ҳудуддаги хонадонларда бўлган суҳбат, оилаларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш асносида, 6 та оилага “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида шу куннинг ўзида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

Нурсух МФЙ Қақир қишлоғида ёлғиз яшовчи Эркиной Хасанованинг бирламчи озиқ-овқат маҳсулотига бўлган эҳтиёжини таъминлаш билан биргаликда, соғлигини мустаҳкамлаш учун қўшимча тиббий кўрик ва ёрдам тайинланди, яшаш ховлиси ва томорқасини тартибга келтириш учун хақ тўланадиган жамоат ишчилари жалб этилди.

“Охта Тагоб” МФЙ Шодлик кўчасида яшовчи Р.Шокировнинг ҳам хонадонига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан биргаликда, бел чурраси касаллигидан билдирган шикояти асосида, дори-дармон сотиб олиши учун амалий ёрдам кўрсатилди.  

- Қанд касаллигим бор, ичак хасталиги ҳам безовта қилиб туради, - дейди Нурсух қишлоғининг Юқори маҳалласида яшовчи Валижон Абдурахмонов. – Шифокорларга раҳмат, шундай вазиятда, барчамизни ташвишга солган инфекцияга қарши курашиш билан биргаликда, бошқа дардларимизга ҳам дармон бўлишни унутишмаяпти. Ҳудуддаги қишлоқ оилавий поликлиника мутахассислари, патронаж ҳамширалари мунтазам йўқлаб туришибди.

Шу каби соғлигидан шикоят қилган фуқаролар, нуроний кексаларга тиббиёт бирлашмаси, қишлоқ оилавий поликлиника мутахассисларини жалб этган ҳолда, уларнинг соғлиги хавфсизлигини доимий таъминлаш бўйича қўшимча чоралар белгиланди.

Суюлтирилган газ баллонига бўлган эҳтиёжини маълум қилган Зинаша қишлоғининг “Гилосзор” кўчасида яшовчи Мухтасархон Саматованинг хонадонига шу куннинг ўзида Ўзбекистон туманлараро газ таъминоти участкаси томонидан суюлтирилган газ баллони келтирилиб, тегишли тартибда расмийлаштириб берилди.

- Шундай оғир кунларда бизни йўқлаганингиз, холимиздан хабар олиб, дардкашимиз бўлганингиздан бениҳоят миннатдормиз, - дейди 80 ёшдан ўтган Юқори қишлоғида яшовчи Боғдахон Тўлабоева. - Эътибор кишини рухлантирибгина қолмай, унга далда ҳам бўлади.

Ҳар бир оилалар, фуқаролар билан бўлган мулоқотларда кўтарилган масалаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўрилиб, мавжуд муаммоларнинг аксариятини жойида ҳал этишга эришилди.

Туман ҳокими ҳар бир хонадонда фуқаролар билан суҳбат жараёнида, мухтарам юртбошимиз, хукуматимиз томонидан пандемия даврида аҳолини соғлигини сақлаш бўйича кўрилаётган барча зарурий тадбирларнинг моҳияти ҳақида гапириб, бу тадбирларнинг барчаси синовлардан эсон-омон ўтиб, халқимизнинг эртанги ёруғ ва жўшқин кунларини таъминлашга бўлган оқилона қарорлар эканлигини уқтириб ўтди. 

- Юртимизда ўз вақтида жорий этилган карантин қоидалари туфайли, сизларни унга сабр-тоқат билан амал қилаётганингиз туфайли, шукрки кўплаб ҳудудлар каби, туманимизда ҳам инфекция тарқалишига йўл қўйилмади. Бунинг учун сизларга катта раҳмат. Бундан кейин ҳам шу тартибларга риоя қилиб турсак, яна озгина сабр қилсак, албатта, мутлоқ ғалаба барчамизники бўлади, - дейди туман ҳокими Қахрамонжон Джураев. 

Сектор раҳбарининг уйма-уй юриб, фуқароларнинг кайфиятини кўтариши, уларга кўрсатилган меҳр ва эътибор, хонадон эгаларига тиланган қут-барака, сиҳат-саломатлик, эзгу ниятлар, тумандошларимизни синовли кунларни тезроқ ўтиб кетишига бўлган умиди, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда, шубҳасиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати