Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эзгу ташаббус рўёбида “Агробанк” Ўзбекистон филиалининг муносиб ҳиссаси

×

 2020-04-26 15:15:41    52

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Президентимиз томонидан илгари сурилган эзгу ташаббуснинг амалий ижроси сифатида “Саховат ва кӯмак” жамғармаси Ўзбекистон туман бўлинмасининг ҳисоб рақамлари очилган.

Бу эзгу амал, янги ташаббусни туманимиздаги кўплаб тадбиркор ва фермер хўжаликлари, муассасалар қўллаб-қувватлаб, карантин даврида баҳоли қудрат қийин шароитдаги оилаларга беғараз ёрдам кўрсатишда ўз хиссаларини қўшмоқдалар.

Хусусан, куни кеча туманимиздаги Акциядорлик тижорат "Агробанк" Ўзбекистон филиалининг ишчи-ходимлари ўз хоҳиш иродалари билан ташаббус кўрсатиб, беш кунлик иш ҳақларини- 20 000 000  (йигирма миллион) сӯм миқдорида “Саховат ва кӯмак” жамғармасининг ҳисоб рақамига ўтказиб беришди.

Банк жамоаси ўзининг бу саховати билан Муқаддас Рамазон ойида халқимизга хос ҳақиқий меҳр-оқибатнинг намунасини яна бир карра кўрсата олди. Ва яна шуни таъкидлаш жоизки, Агробанкнинг бундай эътибор ва мададини тумандаги кўмакка муҳтож инсонлар ўз ҳаётида, турмушида чуқур ҳис этишади, албатта. 

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамда хайриялар йўналтириладиган оилалар номидан айни долзарб ва ўз ўрнида кўрсатилган бундай ташаббус учун, банк раҳбарияти ва ходимларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимизки, хукумат фармойишига асосан жамғарма ҳисоб рақамларига келиб тушадиган маблағлар коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати