Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дезинфекциялаш ишлари фаоллик билан давом эттирилмоқда

×

 2020-04-22 18:31:07    70

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида тумандаги савдо шаҳобчалари, ижтимоий объектлар, маҳаллалардаги ички йўллар ва аҳоли хонадонларида коронавирус ва бошқа юқумли инфекцияларга қарши дезинфекциялаш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, бугун 22 апрел куни ҳам санитар мутахассислар ва кўнгилли дезинфекторлар томонидан Ўқчи, Янги хаёт, Бўстон, Боғи Эрам, Обод, Шўрсув, Қудаш, А.Жомий, Кўл Элаш, Қумбости, Қайнар, Қум, Авғон МФЙлардаги  кўчалар ва 737 та аҳоли хонадонларида, А.Жомий, Боғи Эрам, Бозор Яйпан, Қулибек МФЙларида жойлашган 48 та кўп қаватли уйларда, 20 дан ортиқ савдо шаҳобчаларида, 8 та ижтимоий объект ҳамда муассасаларда дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, туман Деҳқон бозори ҳудудида ва туманга кириб келувчи масканларда ташкил этилган 6 та вақтинчалик карантин постларида бириктирилган эпидемиолог ёрдамчилар томонидан ҳудудга ташриф буюраётган ҳар бир фуқароларнинг тана харорати ўлчаниб, дезинфекторлар томонидан мунтазам зарарсизлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, аввал хам хабар берганимиздек, мавжуд 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларига мунтазам фаолият юритувчи дезинфекторлар жалб этилганки, улар ҳам жойларда инфекцияга қарши курашда профилактик тадбирларни фаол давом эттирмоқдалар. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати