Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 170 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳеч ким эътибордан четда эмас”-Ўзбекистон тумани Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида иш қизғин

×

 2020-04-22 18:28:58    72

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Яйпан шаҳридаги “Яйпан тараққиёт инвест” масъулияти чекланган жамияти (собиқ “Матлуботсавдо” ҳиссадорлик жамияти)да Ўзбекистон тумани ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази фаолият олиб бормоқда.

Марказ фаолиятини янада самарали ташкил этишга тумандаги сектор раҳбарлари-туман ҳокими, туман прокурори, ИИБ бошлиғи, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда ДХХ туман бўлими бошлиғи ҳар томонлама доимий кўмак бериб келмоқдалар.

Коронавирус пандемияси даврида марказда ҳомийлик маблағи эвазига жамланган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хайрияларни оилаларга манзилли, санитар-гигиеник талабларга мос равишда етказиб бериш йўлга қўйилган.

Бу ерда жамланган хайрия маҳсулотлари дастлаб санитар-гигиеник талабларга мувофиқ кўрикдан ўтказилиб, тақсимланмоқда ва манзилга етказилгунга қадар санитар-гигиеник талабларга мувофиқ сақланиши таъминланмоқда.

Марказдаги +998 90 550-91-92, +998 90 854-89-00, +998 90 150-50-51, +998 90 164-00-11 ва +998 99 001-95-78 телефон рақамлари орқали ёрдамга муҳтож шахслар ҳамда ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилиш ишлари йўлга қўйилган.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг маълум қилишича,  бугунги кунга келиб, айнан марказ томонидан Ўзбекистон тумани бўйича манзилли рўйхат асосида дезинфекцияланган автоуловлар орқали жами эҳтиёжманд, ёлғиз кексалар, ёлғиз оналар, ногиронлиги бўлган шахслар, ишсиз фуқаролар, умуман, ижтимоий ҳимояга муҳтож 333 та хонадонга ун, ёғ, туз, қуруқ чой, шакар, картошка, пиёз, сабзи, макарон ва гурунч каби бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Ҳеч бир оила, ҳеч бир инсон эътибордан четда эмаслигидан далолат бергувчи бундай хайрли ишлар туманда узлуксиз давом эттирилмоқда.

Шу ўринда, синовли кунларда халқимизга камарбаста бўлиб, ўзларининг хайрия ёрдамларини аямай, марказга озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа зарурий маҳсулотларни етказиб бераётган талайгина хайрихоҳлар ва ҳомийлар борки, юрт таянчлари ўзлари ҳақида маълум қилишни исташмаяпти.

Шундай бўлсада, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда хайрияларни қабул қилган фуқароларимиз номидан уларга чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз. Юртдошингизга кўрсатган беғараз ҳомийлик ёрдамингиз, масъулиятингиз, юксак инсонийлик бурчингиз учун ҳам Сизларга раҳмат, азиз эл мададкорлари.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати