Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сиз ёлғиз эмассиз: 19 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган аёллар оилалари ҳолидан хабар олинди

×

 2020-04-21 23:03:45    67

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, туманимизда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилган.

Туманимиздаги саҳоватли инсонлар ва хайрия қўлини узатаётган муассасаларнинг ҳомийлик ёрдамлари мазкур марказда жамланиб, мурожаатлар ва манзилли рўйхатлар асосида карантин шароитида аҳолига, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ўрнатилган тартибда етказиб берилмоқда.

Бугун, 21 апрель куни марказ орқали 19 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳамда ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган аёллар оилаларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бу каби оилаларнинг манзилларига маҳсулотларни элтиб беришда, бугун марказда фаолиятини бошлаган Ёшлар иттифоқининг кўнгилли фаоллари яқиндан кўмаклашди.  

Ҳеч бир оила, ҳеч бир инсон эътибордан четда эмаслигидан далолат бергувчи бундай хайрли ишлар туманимизда узлуксиз давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати