Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 162 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўқувчиларимиз ва уларнинг ота-оналари, онлайн таълим ҳамда танловларда ҳам фаолдирлар

×

 2020-04-18 16:54:43    54

PDF yuklash
Chop etish


Мустақил она ватанимиз аҳолиси бир неча кундирки, каронавирус пандемияси туфайли карантинда уйда қолиб, инфекцияга қарши сабру-матонат билан ҳамжиҳатликда курашиб келмоқда.

Олтин жасорат, халқимиз қон қонига сингиб кетган экан, бугун ана шу маҳорат мактабида ёшу-қари барча ўз соғлиги учун қайғурмоқда. Сабр билан кўп мушкул ишлар осон кўчади, деган хикматни мағзини чақиб боряпмиз.

Мухтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ўз халқини ўйлаб уларни саломатлиги учун бир неча зарурий чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Келажагимиз пойдевори бўлган ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда узлуксиз билим олишларини таъминлаш мақсадида масофавий таълим бериш йўлга қўйилди.

Шу жумладан бизнинг мактабимизда ҳам синф раҳбарлари томонидан, ҳар бир синфлар учун телеграм гуруҳлари очилган. Унда барча фан ўқитувчилари ўқувчиларимизнинг онлайн дарслар юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб бериб билимларини бойитиб бормоқдалар. Эфирга узатилаётган видеодарслар мазмунли ва қизиқарли берилмоқда. Бундан ўқувчиларимиз ҳам, ота-оналаримиз ҳам жуда мамнундирлар. Ўқувчилар онлайн дарсларни кузатиб бориш билан бирга уйда қолиб, турли хил кўрик-танловларда ҳам иштирок этмоқдалар.

“Биз уйда ҳам спортни танлаймиз” шиори остида мактабимизнинг спортчи ёшлари ўртасида онлайн мусобақалар ташкилланди. Яқинда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан янги лойиҳа эълон қилинди. Уйда қолиб “Фарзандим билан дарс қиламан” онлайн танловининг шартларини ота-оналар гуруҳига эълон қилдик. Фарзандини тақдирига бефарқ бўлмаган, дарс ўтишга қизиққан ота-оналар талайгина экан, танловда иштирок этишни истаганлардан ўқитувчилар телеграм гуруҳига видеодарслар кела бошлади.

Ушбу онлайн танловда иштирок этган, фаол ва ташаббускор ота-оналаримиздан Василахон Ғозиева ўзларининг фарзандлари, мактабимизнинг 4 ва 7-синф ўқувчилари Хаётхон ва Маъсумахон Акбаровалар билан биргаликда танловнинг 2-йўналиши бўйича (7-11-синфлар) 5-номинацияда ғолибликни қўлга киритди. Мазкур ютуқ барча мактаб жамоамизни ва ўқувчиларимизни беҳад қувонтирди. 

Вақтинчага бўлсада, уйда қолган баркамол авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган бу каби ота-оналаримиз борлигидан хар қанча фахрлансак арзийди. Бугунги синовли вазиятда уларнинг фидоийлиги, жонкуярлиги таҳсинга лойиқдир. Бундай оилалар сафи янада кенгайишини истаб қолардим.

Шу ўринда, мана шундай тадбирларни амалга ошириш орқали миллионлаб қора кўзларнинг келгуси порлоқ тақдирини ўйлаб, тиним билмай, уларга масофадан бўлса ҳам имкониятлар яратиб берганлиги учун авваламбор юртбошимизга, шунингдек халқ таълими вазирлигига, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасига ва туман халқ таълими бўлими мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Бу кунлар албатта ўтгувчидир, биз қалбан биргамиз ва ҳаётимиздаги бундай синовларни албатта сабр-матонат билан енгиб ўтамиз.

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби директори, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати 

Наргиза СИДДИҚОВА