Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 95 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яна 10 та бемор соғайди, шифо топганлар тиббиёт ходимларига эҳтиром кўрсатди.

×

 2020-04-14 15:03:18    62

PDF yuklash
Chop etish


Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилмоқда.

  Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Шифокорларимиз эса ушбу инфекцияга чалинган беморларни самарали даволаш йўлида кеча-ю кундуз жонкуярлик билан меҳнат қилишмоқда.

  Жумладан, пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайди. Соғайганлар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улардан 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Самарқанд вилоятидан. Беморлардан икки нафари жорий йил 28 март куни чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келган. Қолган саккиз нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикдан буткул фориғ бўлганини кўрсатди. Ушбу жараёнда мазкур клиника жамоаси бирдамлиги, маҳорати ва тажрибаси ҳал қилувчи рол ўйнади.

Муҳими, коронавирус пандемияси дунё мамлакатлари бошига тушган улкан синов бўлиб турган бир вазиятда аҳолининг қийинчиликларни бирдамлик билан енгишга ҳаракат қилишаётгани баробарида, тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилиги алоҳида эътиборга молик. Улар коронавирус инфекциясини самарали давлаш мумкинлигини такрор ва такрор исботлашмоқда.

Айни пайтда қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 99 нафар бемор тўлиқ соғайди.