Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ўз фаолиятини бошлади

×

 2020-04-09 18:21:23    55

PDF yuklash
Chop etish


Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари ташкил этиш белгиланган. Марзкур марказлар орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари санитар-гигиеник талаблар нуқтаи назаридан тўлиқ кўрикдан ўтказилади.

Худди шундай марказ бугундан Ўзбекистон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида ҳам ташкил этилди.

Синовли дамларда эҳтиёжманд оилаларга саҳоват кўрсатиш истагини билдирган тумандошларимиз томонидан кўрсатиладиган ҳайрия ёрдамлари мазкур марказ орқали ўз эгаларига етказилиши таъминланади.

Тумандаги мувофиқлаштириш маркази Яйпан шаҳар Туркистон кўчаси 194-уйда жойлашган “Яйпан тараққиёт инвест” масъулияти чекланган жамияти (собиқ “Матлуботсавдо” ҳиссадорлик жамияти)да иш бошлади.

Мувофиқлаштириш маркази ҳузурида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишга қабул қилинган ҳақ тўланадиган жамоат ишчилари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари белгиланган тартибларга кўра хизмат вазифаларини олиб боришмоқда.

Марказга келиб тушган ҳомийлик ёрдамлари тегишли тартибда санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда қадоқланиб, мурожаатчилар эҳтиёжига қараб тақсимланади.

Шунингдек, хайрия маҳсулотларини етказиб бериш ишлари махсус ҳимоя воситалари билан таъминланган мутахассислар томонидан инфекция юқишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар қўлланган ҳолда амалга оширилади.

Ҳозирда юртдошларимиз томонидан ажратилган маҳсулотлар марказга келтирилмоқда. 

- Янги тартиб бўйича вилоятимиз миқёсида эҳтиёжманд оилаларга ва инсонларга хайрия ёрдамларини манзилли тарзда етказиш тадбирлари Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида тузилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази орқали амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят марказидаги 1197 қисқа рақами орқали тушган мурожаатлар асосида туманимиздаги эҳтиёжманд оилалар ва инсонларга ҳам етказиб келинган беғараз ёрдамлар ўз вақтида эгаларига топширилмоқда,  – дейди Ўзбекистон тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова. - Худди шундай марказ бугундан туман бўлимида ҳам иш бошлади. Жорий этилган ушбу тартиб албатта, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.

Шу ўринда, эслатиб ўтмоқчимизки, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг +998 90 550-91-92, +998 90 854-89-00, +998 90 150-50-51, +998 90 164-00-11 ва +998 99 001-95-78 телефонлари орқали боғланиб, ҳамюртларимиз бу масалада ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати