Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Карантин пайтида эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда

×

 2020-04-09 18:09:33    65

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда дунёнинг кўплаб мамлакатларини ташвишга солиб улгурган “Коронавирус” инфекциясининг тарқалиши барчамизни бирдек хушёрлик ва ҳамжиҳатликка чорламоқда. Мамлакатимизда ушбу инфекциянинг тарқалишини олдини олиш борасида барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбекистон туманида ҳам инфекциянинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишлари кенгайтирилди.

Юртимиздаги карантин ҳолати муносабати билан бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетмаслиги ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келишининг олдини олиш юзасидан мутасаддилар доимий назорат олиб бормоқдалар.

Шунингдек, туман сектор раҳбарлари ташаббуси ва бошчилигида аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилмоқда.

      Секторлар кесимида эҳтиёжманд оилалар тўғрисида шакллантирилган манзилли рўйхатлар асосида, бундай хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини марказлашган ҳолда, барча гигиеник талабларга қатъий риоя қилган ҳолда етказиб берилмоқда.

        Хусусан, сўнгги кунларнинг ўзида тумандаги 100 дан ортиқ ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда оиласида ногиронлиги бор хонадонларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Таъкидланганидек, туманда хайрия маҳсулотларини етказиб бериш ишлари махсус ҳимоя воситалари билан таъминланган мутахассислар томонидан инфекция юқишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар қўлланган ҳолда амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарларига келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ҳудудлар кесимида шакллантирилиб, аниқлаб борилаётган рўйхатлар асосида ҳомийлик хайрияларини етказиб бериш ишларини белгиланган тартибда давом эттириш бўйича барча зарур чоралар кўрилган.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати