Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 122 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Карантин даврида уйда қолиб, фойда олишни мақсад қилганлар

×

 2020-04-02 20:21:35    62

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус инфекцияси оммавий тарқалиб кетмаслиги учун уйда қолиш сўралаётган шу кунларда кўплаб ҳамюртларимиз уй шароитида амалга ошириши мумкин бўлган турли фойдали машғулотлар билан шуғулланишмоқда.

Айни баҳор кунлари уйда қолган кишига энг маъқул ва фойдали иш эса бу- албатта томорқада меҳнат қилиш, шундоққина хонадонингиздаги мавжуд хазина манбаидан унумли фойдаланишдир албатта.

Ўзбекистон туманида ҳам ана шундай эзгу ният билан томорқасида турли зироат етиштираётган, ўғил-қизларига деҳқончилик сир-синоатини ўргатаётган, пешона тери эвазига тўкин-сочин, осойишта ва обод турмуш кечираётган оилалар кўп. Уларнинг томорқачиликда янги, сердаромад усуллардан фойдаланиб, иссиқхона барпо этаётгани ва қишин-ёзин лимон, бодринг, помидор, турли сабзавот ва кўкатлар етиштираётганига, турфа гул кўчатлари парваришлаётганига ҳавасингиз келади.

Намуна маҳалла фуқаролар йиғинининг Комилчўли қишлоғида яшовчи томорқа эгаси Абдусаид ака Тўхтабоевнинг оиласи барчамизга ўрнак бўла оладиган ана шундай оилалардан бири.

Оила ўз томорқасида 3 сотихли мўъжазгина иссиқхона ташкил этган.

Иссиқхонадан келаётган даромад рўзғор тўкинлигини таъминламоқда. Оиланинг уч фарзанди ҳам ердан омилкорлик билан фойдаланишни яхши билади.

Кўп харажат сарфланмасдан, мустаҳкам тайёрланган иссиқхонада етиштирилаётган помидор, бақлажон, қалампир ва булғор қалампирлари кўчатларини кўриб, хақиқатда томорқадан фойдаланиш маданиятини пухта ўзлаштирган оила экан дея, тасаннолар айтиб юборасиз.

– Ҳадисини олганга томорқа кони фойда. Бой-бадавлат яшашнинг яна қандай йўли бўлиши мумкин? Ғойибдан келажак бойлик афсона холос. Хар йили бозорга энг сара кўчатларни етказиб берамиз. Етиштирган кўчатларимиздан хали харидорлар нолимаган. Бу йилги баҳорги мавсумга тўғри келган юртимиз бошига тушган вақтинчалик синовли дамлардан ҳам тушкунликка тушиб қолганимиз йўқ. Фақатгина халол меҳнат қилиб, томорқамиздан яхшигина ҳосил олиб, шу харакатларимиз билан 30 миллион сўм даромадга эга бўлишни режалаштирганмиз, - дейди Абдусаид Тўхтабоев. – Етиштираётган кўчатларимизни қўни-қўшни, маҳалладошларга ҳам улашишни унутганимиз йўқ.

Пасткиқўриқ қишлоғида яшовчи Ғайратжон Мирзаахмедовнинг ҳам бу борадаги фаолияти эътиборга молик. Хонадонидаги 1,5 сотихли иссиқхонасига помидор ва бодринг кўчатларини эккан. 3 йиллик лимон кўчатларини мутахассисларнинг агротехник тадбирлар бўйича тавсиялари асосида парвариш қилмоқда.

- Помидорнинг “Бўрон” деган навидан Андижондан 300 туп келтириб экканмиз. Ўз уйимиздаги меҳнатимизга яраша қўшимча даромад олишни кўзлаганмиз. Бундан ташқари, яхши ниятда ховлимизга икки туп киви кўчатларини хам ўтказдик. Меваси дориворлиги жиҳатидан папайядан кейинги ўринда тураркан. Бизнинг шароитда ҳам бемалол ўстирса бўларкан, мана  кўз тегмасин, ўсиши яхши, - дейди Ғайратжон Мирзаахмедов. - Томорқада меҳнат қилишда хислат кўп. Оила тўқ яшайди. Инсон соғлом бўлади. Фарзандлар болаликдан теварак-атрофини, хонадонини саранжом-саришта сақлашга одатланади.

Яратиш, яшнатиш, халқимиз дастурхонини мева, сабзавот ҳамда резавор маҳсулотлари билан тўкин, ҳаётимизнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида изланиб, ташаббус кўрсатиб меҳнат қилаётган томорқа ер эгаларига ҳар қанча тасанно айтсак ҳам кам.

Айниқса, бугунги синовли дамларда хукуматимиз топшириқлари ва шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилиб, уйда қолиб, ўз томорқасини — кони фойда деб билган, меҳнат қилиб, мўмай даромад олаётган оилалар барчамизга ўрнак бўлиши табиий.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати