Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Диққат! Табиий газда вақтинчалик узилиш бўлади!

×

 2020-03-18 18:24:49    63

PDF yuklash
Chop etish


#огоҳлантириш

ҲУРМАТЛИ ТУМАНДОШЛАР, ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

Шуни маълум қиламизки, “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ ҳамда Фарғона УМГнинг тегишли хабарномаларига асосан эртага 2020 йил 19 март куни Рапқон ГРС ва Яйпан ГРС 1-аҳоли тармоқларида торайтириш мосламасини алмаштириш муносабати билан аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга маълум муддатларда табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.

 Хусусан, Рапқон ГРС тармоғида газ билан таъминланадиган “Бегобод” маҳалласидаги аҳоли истеъмолчилар (ва корхоналар)да 2020 йил 19 март куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар;

Яйпан ГРС 1-аҳоли тармоғида газ билан таъминланадиган “Жонобод” МФЙ, “Шакаробод” МФЙ, “Обод” МФЙ, Дўстларобод қишлоғи,  Яйпан шаҳар “Туркистон”, “А.Жомий”, “Бозор Яйпан”, “Боғи Эрам”, “Оқтепа” МФЙлари, “Қулибек” МФЙ ҳамда “Хайдаробод” МФЙ ҳудудидаги Янги Яйпан мавзесидаги аҳоли истеъмолчилари (ва корхоналар)да 2020 йил 19 март куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар табиий газда вақтинчалик узилиш бўлади.

Огоҳ бўлиб, газни ўчириш ва ёқишда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш сўралади.

“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Ўзбекистон туман филиали маъмурияти юқорида келтирилган манзиллардаги истеъмолчилардан, қадрли тумандошларимиздан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.