Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Судларда “Очиқ эшиклар” куни

×

 2020-03-17 10:38:51    70

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирги кунда Республикамизда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ташкил этилаётганлиги, маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлисларини ўтказиш йўлга қўйилганлиги аҳолининг судга, адолатга ва пировардида давлатга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ўз навбатида суд раислари ва судьялар томонидан ҳудудларда содир этилган жиноятларнинг турлари, уларни келтириб чиқарган оқибатлар, шу жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ҳақида тушунтиришлар бермоқда. Бундан ташқари, аҳолини, айниқса ёшларни судларнинг фаолияти билан таништириб бориш аниқ режалар билан белгиланган бўлиб, республикамиз бўйича барча судларда ҳафтанинг ҳар шанба куни “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинган.

Судларнинг фаолияти билан танишувчиларни асосан мактаб, коллеж ўқувчилари ташкил этмоқда. Улар судларга ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар. Худди шундай “Очиқ эшиклар куни” Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида ташкил этилди.

2020 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон тумани 13-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирокида ўтказилган “Очиқ эшиклар” кунида суд мажлиси зали ва унда процесс иштирокчиларининг иштироки, суд жараёнлари қай тартибда амалга оширилиши, фуқароларни қабул қилиш тартиби, суд архивида ишларни ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида, шунингдек суд ходимларининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Суд девонхонасида 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига жорий этилган “E-XSUD” ахборот тизими билан ишлаш, 2020 йил 1 февралдан бошлаб тергов органлари жиноят ишларини электрон шаклда судга тақдим этиш амалиёти жорий этилганлиги, жиноят ишлари ва суд фаолиятига доир маълумотларни электрон дастурга қайд этиш тартибларини тушунтирилди. Учрашув давомида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг суд фаолияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли ва асослантирилган жавоблар берилди.

Ўйлаймизки, ушбу “Очиқ эшиклар куни”, шунингдек, судьялар томонидан жойларда ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилаётгани, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тегишли тавсиялар берилаётгани жиноятчиликнинг олдини олишда ўз самарасини беради.

Ф.Қосимов

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани судининг судья ёрдамчиси