Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 122 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ваҳима-энг хавфли душман, нарх-наво эса қатъий назоратда

×

 2020-03-16 17:57:39    52

PDF yuklash
Chop etish


Азиз юртдошлар, ҳурматли тумандошлар!

Кеча, 15 март куни юртимизда коронавирус қайд этилгани расман маълум қилинганидан хабарингиз бор. 

Бу воқеа, албатта, юртдошларимизни ҳавотирга солиши табиий ҳол.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларни келтириб ҳам чиқарди.

Афсуски, ижтимоий тармоқлар орқали мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида айрим юртдошларимиз орасида асоссиз ва ноўрин ваҳима кучайгани, натижада дўконлардаги турнақатор навбатлар, бўш қолган расталар суратлари ва видеолари тарқатилганлигига гувоҳ бўлдик.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида чоп этилган мақолада таъкидланганидек, "Афсуски, кўпчилигимиз буни ўйлаб ҳам кўрмай ўз хатти-ҳаракатимиз билан халқда ваҳима уйғотамиз, билиб-билмай айрим "уддабуронлар"нинг тегирмонига сув қуямиз. Бунинг оқибатида бугуноқ баъзи савдо дўконларида маҳсулотлар нархига устамалар минди. Айрим сотувчилар эса нарх ошади деб, савдони тўхтатди. Бизда коронавирус эмас, ваҳима вирус бошланди.”

Шу каби ҳолатлар туманимизда ҳам рўй бермаслиги ёки мавжуд вазиятни назоратга олиш мақсадида барча зарурий чоралар белгиланган.

Туманимиздаги мавжуд барча савдо дўконларида, хусусан Деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини асоссиз ва сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида масъул мутасаддилар томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Деҳқон бозори ҳудудида ташкил этилган савдо ярмаркаси ҳам аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Савдога қўйилган маҳсулотлар нархи бозордагига нисбатан анча арзон бўлиши билан биргаликда, сифати ҳам яхши.

Ҳурматли юртдошлар, азиз тумандошлар коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ.

Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг, турли асоссиз миш-миш ва расмий тасдиқланмаган гап-сўзларга эътибор қаратманг.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати