Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Элга ярашган ҳашар

×

 2020-03-14 15:26:07    73

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар авлоддан авлодга ўтиб, мустаҳкамланиб келмоқда. Бу борада маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар тобора янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланиб улгурган.

Ҳашар-бу халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам.

Ҳашарлар пайтида маҳалла ҳудудлари, гузарлар, кўчалар, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, ёлғиз қариялар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, жамият тафаккурининг янгиланишида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, ҳашар минг йиллар мобайнида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига биноан жорий йилнинг 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари кунлари деб эълон қилинди.

Яқинлашиб келаётган Наврўз умумҳалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган мазкур умумхалқ ҳашари юртимизни янада файзли бўлишида ўзига хос вазифани ўтайди.

Шу муносабат билан умумхалқ хайрия ҳашари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Ўзбекистон туманининг қишлоғу маҳаллаларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, ташкилот ва корхоналар, ҳудудлардаги қабристонлар, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларда атроф ерларни ободонлаштириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, мавжуд дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг тагини юмшатиш ишларида туманимиз аҳолиси фаол иштирок этишмоқда. Эътиборга молик жиҳати уларнинг салмоқли қисмини ёшлар ташкил этмоқда.

- Ҳашар халқимизнинг бой тарихи, миллий ўзлигимизни намоён этувчи анъана бўлганлиги сабабли, у аждодларимизнинг инсонийлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, юртга муҳаббат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этади, - дейди Эски Яйпан маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Исроилхон Файзуллаев. – Бугунги ҳашарда маҳалламиз ёшларининг фаоллиги, уларнинг қалбида маҳалла-кўйга, она Ватанга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлайди.

- Маҳалламиз фуқаролари умумхалқ ҳашарларида доимо фаол иштирок этиб келишади. Бугунги ҳашарда ҳам буни яна бир карра ҳис қилдик. Бир сўз билан айтганда, маҳалламиз юртимизга кириб келаётган янгиланиш ва яшариш байрамини кўтаринки руҳда кутиб олишга тайёргарликни бошлаб юборди, - дейди Туркистон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собитали Мелибоев.

- Ҳашар миллий қадриятлар маскани сифатида маҳаллаларда маънавий ҳаётимизни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг намунаси бўлиб келган, - дейди туман бўйлаб эл-юрт юмушига бел боғлаган ҳашарчилар холидан хабар олаётган туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова. - Биринчи куннинг ярмигача туманимиз бўйлаб давом этаётган хайрия ҳашари давомида 55,4 гектардан зиёд майдонлар ободонлаштирилди ва тозаланди. 73 тоннадан ортиқ чиқиндилар чиқариб ташланди. 33 километрга яқин узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди. Қабристон ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди. 37 минг 300 га яқин яқин дарахт оқланиб, уларга шакл берилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 75 та техника воситаси жалб этилди. Тумандошларимиз билан эртага ҳам шундай фаолликда ҳамжиҳат бўлиб, юрт ободончилигига ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз.

Шунингдек, ҳашар давомида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, айниқса, байрам арафасида кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган оилалар, пенсионерлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг уй-жой шароитини яхшилашга кўмаклашиш кўзда тутилган бўлиб, мазкур хайрли ишлар ҳам ҳудудларда амалга оширилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, буларнинг барчаси жонажон Ўзбекистонимизни янада обод, файзли, кўркам этиш, ҳамюртларимиз ҳаёти фаровонлигини ошириш, Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда кутиб олиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати