Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким қабули: аҳоли манфаатлари доимий эътиборда

×

 2020-03-12 19:47:53    77

PDF yuklash
Chop etish


Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, ўзи ёки раҳбарлик қилаётган ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Ва албатта, бу ўз самарасини бермоқда.

Ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида ўтказиб келаётган фуқаролар қабулида ҳам ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.

Қабулларда туманимиз аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан туман ҳокимига мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда.

Бугун, 12 март куни ташкил этилган қабулда ҳам 19 нафар тумандошимиз туман ҳокимига ўз мурожаатлари билан юзланишди.

Фуқаролар томонидан асосан, қишлоқ инфраструктураси, ичимлик суви ва электр энергияси таъминотини янада яхшилаш, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассалалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.

Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича амалдаги қонунчиликка асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечимини ўрганиш ва ҳал этиш учун вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан эса масъул шахсларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати