Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими жойларда Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишмоқда

×

 2020-03-09 22:41:27    66

PDF yuklash
Chop etish


Ҳадемай юртимизда баҳорнинг яна бир гўзал байрами – Наврўз кенг нишонланади. Президентимиз ташаббуси билан бу йил ҳам ушбу байрам жойларда оммавий халқ сайли тарзида ўтказилади.

Айни пайтда Ўзбекистон туманида ҳам Наврўз умумхалқ байрамини юқори савияда, кенг нишонлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Қутлуғ айёмни ҳар жиҳатдан кўтаринки руҳда кутиб олиш, байрам шодиёналарини пухта тайёргарлик билан нишонлашга қаратилган туман ҳокимлигининг чора-тадбирлари дастури тасдиқланган.

Белгиланган чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан туман ҳокими Қахрамонжон Джураев шахсан танишиб, ўрганиб бормоқда.

Байрам олдидан теварак-атрофларни тартибга келтириш, ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш масалалари туман ҳокимининг назаридан четда қолмаяпти.

Тумандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишувда ҳам мазкур масалалар батафсил муҳокама қилинди.

      Туман ҳокими ўзига ҳамрохлик қилган саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари И.Нажмиддинов ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарларига ўйингоҳ ва унинг атрофини саранжом-саришта қилиш, ободонлаштириш ишларини сифатли ва жадал тусда амалга ошириб, якунига етказиш юзасидан зарурий кўрсатма ва топшириқларини берди.

Шунингдек, шу атрофдаги мавжуд турар ва нотурар бинолар ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, ушбу биноларда ҳам тартиб ва саришталик, файз ҳукм суриши учун барча зарурий чоралар кўрилиши белгилаб олинди.

Туман ҳокимининг ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишуви давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати