Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Мўътабар аёл” кўкрак нишони муборак бўлсин!

×

 2020-03-09 22:35:51    57

PDF yuklash
Chop etish


Бу йилги 8 март - Халқаро хотин қизлар байрами арафасида Ўзбекистон тумани “Шавкатжон Ноила Дилшодбек” фермер хўжалиги раҳбари Хозирова Махфиратхон Аминжоновна “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Президентимиз фармони билан таъсис этилган мазкур кўкрак нишонини Махфиратхон Хозировага куни кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган байрам тадбирида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев топширди.

Мазкур кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.


Чапда: “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси, “Шавкатжон Ноила Дилшодбек” фермер хўжалиги раҳбари Махфиратхон Хозирова, Ўнгда: «Шуҳрат» медали соҳибаси, “Соғлом авлод учун” хайрия фонди Ўзбекистон тумани таянч пункти директори Хулкархон Мадрахимова

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг депутати Махфиратхон Аминжоновнани ушбу юксак мукофот билан самимий қутлайди! Халқимиз фаровонлиги, юртимиз ривожи йўлидаги меҳнатларида зафарлар ёр бўлсин!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати