Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурувват уйида байрам шукуҳи

×

 2020-03-07 17:10:17    52

PDF yuklash
Chop etish


Эзгулик, меҳр-мурувват, одамийлик ва оқибат каби хислатлар ўзбек халқининг томири, қон-қонида жўш урадиган фазилатлардандир. Халқимизда “Мурувват дилни поклайди” деган пурмаъно ҳикмат бор.

Айниқса, байрам кунларида кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади.

Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлганлар учун аёллар интернат уйида 8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами” арафасида кўплаб ана шундай тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев бошчилигидаги туман ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” хайрия фонди Ўзбекистон тумани бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси вакиллари нафосат ва гўзаллик айёмида муассасадаги 360 нафар яшовчи аёлларни йўқлаб бордилар.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, муассасада яшовчилар ҳамда тиббиёт ходимларини байрам билан қутлади.

Маскандаги аёлларга улар ёлғиз эмасликларини, давлатимизнинг кучли ижтимоий ҳимоясида эканликларини яна бир бор эслатган туман ҳокими, Президентимиз томонидан халқимизга, айниқса хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларлар тўғрисида гапириб ўтди. Шифо илинжидаги хотин-қизларга тезроқ шифо топиб, ўз оилалари бағрига соғ-саломат қайтишларига тилак билдирди.

Байрам муносабати билан беморларга совғалар улашилиб, муассаса учун озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида муассаса ходимлари билан навбатдаги суҳбатини қурган туман ҳокими Қахрамонжон Джураев бу ердаги мавжуд шарт-шароитлар билан яна бир бор қизиқди. Беморларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун шифокор ва ҳамшираларга миннатдорчилик билдириб, ҳар қандай амалий ёрдам ва кўмакка туман ҳокимлиги доимо шайлигини эслатиб ўтди.

Туман ҳокимлиги мутасаддиларининг навбатдаги ташрифи ва эътибори ҳам муассасада даволанаётган юртдошларимизга чексиз завқ улашди.

Ҳокимлик ташаббуси билан мазкур “Мурувват” уйида нафақат байрамлар арафасида, балки мунтазам равишда ўтказиб бориладиган бундай ҳайрия тадбирлари ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати